21:18 | 27.06.24
Бухорода ака укасининг қотилига айланди. Жиноятчи судда унга нисбатан енгиллик беришларини сўраган.
Бухорода 50 ёшли ака укасини пичоқлади.
Маълум қилинишича, Ғиждувон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро Хоразм вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланган. Хоразм вилоятидан Ғиждувон туманига оила аъзоларини кўриш ҳамда укасига ёрдамлашиш учун келган ака эртаси куни қариндошлар даврасида укаси билан спиртли ичимлик ичган. Сўнгра улар ўртасида келишмовчилик чиқиб, ёққалашишни бошлашган. Айбланувчининг гувоҳлик беришича, у укасининг зарбаларидан қочиб ошхонага кирган. Акасининг орқасидан қувиб кирган ука эса унга ташланишни давом этган. Оқибатда, ака ошхона пичоғини қўлга олиб укасининг турли жойларига уриб, оғир тан жароҳати еткизган. Ўша пайтда пичоқнинг тиғи укасининг кўкрагига қадалиб синганини кўрган ака уни қасддан ўлдириш мақсадида бошқа пичоқни олган вақтида уйга етиб келган гувоҳлар томонидан тўхтатилиб қолинган. Жабрланувчига кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, бир неча кун ўтиб у туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
«Бўлган воқеадан афсусдаман. Суд жараёнидан енгиллик беришларини сўрайман. Воқеадан пушаймонман», — деди марҳумнинг акаси.
Мазкур жиноят Ғиждувон туман суд томонидан кўриб чиқилган. Маълумотларга кўра, жиноятчи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: