13:20 | 13.11.23 433

Тошкентнинг учта тумани айрим жойларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бунга «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 13 ноябр куни «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ қарашли «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик туфайли, Юнусобод туманида жойлашган 4- қозонхонанинг 2-навбати ўчирилган.

Фото: Telegram

Шу сабабли пойтахтнинг учта тумани айрим жойларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилган.

Мазкур ҳудудлар:

Юнусобод тумани:

  • Марказ-2, Марказ-4, 5, 6 мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар;
  • Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, А.Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.

Олмазор тумани:

  • Қорақамиш 1/1, Қорақамиш 1/2, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

Шайхонтоҳур тумани:

  • Зулфияхоним, У.Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва таъминот ярим тунга қадар тикланишини маълум қиламиз», – дейилган хабарда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларига иссиқлик қуввати етиб бормаганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 647
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 766
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 471
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 378
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1054
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 879