12:26 | 08.09.24

                       

Трамп Украинадаги урушни қандай тугатмоқчилигини айтди

АҚШ президенти Украинадаги урушни қандай тугатмоқчилигини айтди.

Дональд Трамп Россияга уруш ҳаракатларини молиялаштиришга ёрдам берадиган юқори энергия нархларига барҳам беришни хоҳлаётганига ишора қилди. Нефтнинг бир баррели 40 долларга тушса, Россия Украинага қарши урушни давом эттира олмайди. Бу ҳақда Доналд Трамп Ню-Ёрк иқтисодий клубида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

«Агар ғалаба қозонсак, бу қиладиган ишларимдан бири. Президентликка сайланганимдан кейин бу урушни лавозимга киришгунимга қадар ҳал қилишимга ишонаман. Мен бу урушни ҳал қила оламан ва уни тўхтата оламан, чунки бу жуда, жуда даҳшатли уруш. Украинада жуда кўп одамлар ўлмоқда – сиз тасаввур қилганингиздан ҳам кўп», деди Трамп.

Трамп урушни қандай қилиб тўхтата олиши ҳақида очиқ гапирмади. Аммо, Россияга уруш ҳаракатларини молиялаштиришга ёрдам берадиган юқори энергия нархларига барҳам беришни хоҳлаётганига ишора қилди.

«Путин нефтнинг бир баррели 100 доллар бўлса урушади, агар 40 доллар бўлса, умуман урушмайди», деди АКШ призизенти.

Сайловда ғалаба қозонган тақдирда амалга оширадиган энергетика сиёсатига изоҳ берар экан, Трамп энергия нархини кескин пасайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Оёғимиз остида бошқа мамлакатлар, жумладан, Россия ва Саудия Арабистонига қараганда кўпроқ «суюқ олтин» бор. Менинг режам — 12 ой ичида энергия нархини икки баравар пасайтириш. Бу мамлакатимиз учун мисли кўрилмаган иқтисодий тикланиш бўлади», деди у.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: