11:33 | 08.01.23

                       

Туркияда теракт уюштиришда гумонланган Ўзбекистон фуқароси янги йил куни қўлга олинди

Теракт амалга оширишда гумонланаётган Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари Туркияда тақиқланган террористик ташкилотлар билан алоқадорли сабабли Янги йил байрами арафасида қўлга олинди

Туркияда Ўзбекистон фуқароси янги йил куни теракт уюштиришда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Sabah газетаси хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Истанбул полициясига бўйсунувчи разведка бўлими бошқармаси томонидан 31 декабр куни Туркияда теракт уюштиришда гумон қилинган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.

«Ўз постларида ‘кофир’ дея таърифлаган давлатларга қарши терактлар уюштиришга буйруқ берган ва мамлакатимизни нишонга олган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2017 йил 1 январь куни Янги йил арафасида содир бўлган терактга ўхшаш тайёргарлик кўраётган эди», – дейилади хабарда.

Гумонланувчилар «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи аъзолари бўлиб, ИШИДдан кўрсатмалар олгани айтилмоқда. Улар 31 декабрь куни Истанбулда автомобилда қочаётган пайти қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбул марказида портлаш содир бўлгани, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси шаҳар марказидаги теракт юзасидан маълумот бергани, Истанбулдаги теракт гумонланувчиси қўлга олингани ҳамда Туркиядаги портлашда жароҳат олган ўзбекистонлик воқеа қандай содир бўлганини гапириб бергани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: