21:30 | 06.09.24
Паралимпия 2024. Ўзбекистон ҳисобига яна битта медаль қўшилди.
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари давом этмоқда.
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Учқун Қуронбоев совриндорга айланди.
Учқун бронза медал учун кечган беллашувда Ким Донгунга қарши татамига чиқди ва ғалабага эришиб, делегация ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг бронза медаллари сонини 6 тага, умумий медаллари сони эса 22 тага етди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: