9:06 | 10.06.23

                       

Украина армияси ҳарбий техникаларни сезиларли даражада йўқотди

Украина қўшинларининг йўқотишлари Вашингтонни ажаблантирмаган

Украина Қуролли кучлари қарши ҳужум бошланганидан бери ҳарбий техникаларни сезиларли даражада йўқотди,— дейди Bloomberg нашри Европа расмийларига таяниб.

Foreign Policy

Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, Украина Қуролли кучларининг ҳаракатлари асосий зарбадан даракми ёки уларнинг мақсади Россия мудофаасидаги заиф томонларни аниқлашми, ҳозирча ноаниқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳужум амалиётларида Украина қўшинларининг йўқотишлари Вашингтонни ажаблантирмаганини айтган эди.

Албатта, кескинлашган жангларда қурбонлар бўлиши нормал ҳолат, — деди Кирби.

Расмий Киев Украина Қуролли кучларининг тўлиқ кўламли қарши ҳужуми бошланганини ҳали тасдиқламади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: