18:33 | 15.11.23

                       

UNRWA ва ЖССТ Ғазо секторини тарк этди

БМТ агентликлари Исроилга бўйсуниб, Ғазодан чиқиб кетган.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ( ЖССТ) Ғазо секторидаги аҳолига ёрдам кўрсатишни тўхтатган ва ҳудудни тарк этган.

Фото: Telegram

«UNRWA ва ЖССТ энди Ғазо секторида хизмат кўрсатмайди- деди анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Габаш каналга, – БМТ агентликлари Исроилга бўйсуниб, Ғазо секторини тарк этишди», – дея қўшимча қилди у.

Ал-Габашнинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазога берган зарбалари қурбонлари сони 12 мингга етган, яна 30 мингга яқини яраланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директорининг таъкидлашича, буларга Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа касалхонасида вафот этганлар камида 170 нафари ҳам қўшилади.

Аввалроқ, ҲАМАС Ғазо устидан назоратни йўқотгани ҳақида Исроил мудофаа вазири гапиргани ва Исроил бош вазири Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартларини айтгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: