20:29 | 12.11.23

                       

Нетаняху Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартларини айтди

Исроил бош вазири шунингдек, «гуманитар паузалар» давом этишини ҳам истисно қилмаган.

Хориж нашрларининг ёзишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш юзасидан ўзининг шартларини айтган.

Фото: Исроил бош вазири

Унинг сўзларига қараганда, кенг кўламли ва доимий ўт очиш жараёнларини тўхтатишни фақат фаластинликлар томонидан гаровга олинган Исроил фуқароларини озод қилиш эвазига амалга ошириш мумкин.

«Биз кўриб чиқишга тайёр бўладиган ягона сулҳ гаровга олинганларни озод қилишни ўз ичига олиши керак» деган Нетаняху.

Шу билан бирга, бош вазир «гуманитар паузалар» давом этишини ҳам истисно қилмаган.

Бош вазирга кўра, Ғазо секторидаги ҳукмрон ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳарбий кампаниясининг моҳиятан бу ҳаракатларни бутунлай тўхтатишини хоҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил фазодаги ракетани уриб тушириши билан тарихда илк марта коинотдаги урушни бошлаб берганди. Шунингдек, Исроил вазирларидан бири Ғазога атом бомбаси ташлашни таклиф қилганда, бош вазир Нетаняху уни лавозимидан озод этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: