12:21 | 17.09.24

                       

UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди

UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди.

UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бу Андерссон 6 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда жаримага тортилди. Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталига юкланган.

Қарорга кўра, швециялик 71 ёшли мутахассис ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаган.

Шу боис унга нисбатан Меҳнат кодексининг 312-моддасига (Интизомий жазо чоралари) асосан иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида жарима кўринишидаги интизомий жазо чораси қўлланган.

Аввалроқ UzAuto Motors АЖда коррупция ҳаракатлари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, сифатсиз машиналар чиқаргани учун UzAutoMotors ва унинг дилерига нисбатан иш қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: