15:25 | 27.09.21

                       

Хитойда мактаб ўқувчиларининг формасини чиплаш бошланди

Бу ота-оналарга қандай имконият бериши айтилган

Хитой жанубидаги Чжухае шаҳридаги бошланғич мактаб ўқувчиларининг кийимларига уларнинг қаердалигини кузатиш учун микрочипларни жойлаштириш бошланди. Бу ҳақда «News read online» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, ушбу қурилма туфайли ота-оналар реал вақт режимида фарзандларининг қаердалигини кузатиш имкониятига эга бўлади. Агар ўқувчи «хавфли ҳудуд»га кирса, тизим ўқитувчилар ва ота-оналарга огоҳлантирувчи хабар юборади. Бу тизим, шунингдек, болалар билан мулоқот қилиш имконини беради, чунки чип автоматик равишда хабар алмашиш тизимига уланган.

Таъкидланишича, мактаб ўқувчиларига микрочип қилиш жамоатчиликда мунозараларга учраган. Кўпчилик Хитой электрон кузатув билан жуда узоқни кўзлаган, деб ҳисобласа, айримлар янги технологияни электрон билагузук билан солиштирган.

Аввалроқ Илон Маскка тегишли компания одамларда чиплаштириш синовларини бошлаши маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда одамлар миясига микрочип ўрнатилиши мумкинлиги хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: