18:19 | 08.12.23

                       

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Хўжалик юритувчи субъектлар ичида энг катта бозор улуши Yandex Go платформаси ҳиссасига тўғри келади.

Yandex Go хизмати Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабридан солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди ва солиқ тўлашни бошлади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан агрегатор хизматлари бозоридаги рақобат муҳити ва тегишли бозор иштирокчилари хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор улушларини аниқлаш ишлари 2022 йил натижалари бўйича барча якуний ҳисоботлар шакллангандан сўнг, 2023 йилнинг иккинчи чорагида бошланганди.

Таҳлил жараёнида республика бўйича жами 66 та фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектдан 58 таси диспетчерлик хизмати ва саккизтаси мобил илова орқали агрегатор хизматини кўрсатаётганлиги маълум бўлди. Бозор улушлари ва кўрсатилган хизматлари юзасидан фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ичида энг катта бозор улуши — 86,3 фоиз Yandex Go платформаси ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, бозорнинг концентрацияси юзасидан мазкур хизмат бозорида саноқли иштирокчилар жами хизматнинг асосий қисмини кўрсатаётгани, бу хизмат нархи ва сифатига бир томонлама таъсир кўрсатиш хавфи мавжудлиги таҳлил жараёнида аниқланган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: