10:46 | 02.01.24
Бош вазир Фумио Кисида фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Япониянинг ғарбий қирғоғида содир бўлган кучли зилзила оқибатлари бўйича маълумот берилди. Камида 24 киши ҳалок бўлган, бинолар ва асосий йўллар вайронага айланган ва совуқ ҳароратда уйларнинг бир қисмида электр қуввати ўчирилган, деб хабар берди Japan times.
Мамлакат бўйлаб минглаб армия ходимлари, ўт ўчирувчилар ва полициячилар Ишикава ўлкасидан узоқроқдаги Ното яриморолидаги энг кўп зарар кўрган ҳудудга жўнатилган.
Бироқ қутқарув ишларига жиддий шикастланган ва тўсиб қўйилган йўллар тўсқинлик қилган ва ҳудуддаги аэропортлардан бири учиш-қўниш йўлагидаги ёриқлар туфайли ёпилган.
«Зилзиладан жабр кўрганларни қидириш ва қутқариш вақтга қарши курашдир», дейди фавқулодда йиғилиш ўтказган Япония Бош вазири Фумио Кисида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда 7,4 магнитудали зилзила кузатилиб, цунами хавфи эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: