9:24 | 19.11.23

                       

Ўзбекистон 100 Мбит/с тезликдаги интернетга уланиш нархи бўйича давлатлар орасидан 52-ўринни эгаллади

Дунёнинг 85 давлатидаги 364 та интернет-провайдернинг нархлари рўйхати текширилди.

Picodi таҳлилчилари 2023 йил 15 ноябр куни дунёнинг 85 та давлатидаги 364 та интернет-провайдернинг нархлари рўйхатини текшириб чиқиб, интернетдан фойдаланиш имконияти энг кўп ҳамда арзон бўлган мамлакатлар рўйхатини тузган.

Фото: Bugun.uz

Speedtest.net’нинг маълум қилишича, дунё бўйича ўртача интернет тезлиги 85 Мбит/с ни ташкил қилади.

Шунингдек, энг машҳуp оқим хизматларида 4K UHD сифатидаги видеоларни томоша қилиш учун 15 Мбит/с дан 50 Мбит/с гача бўлган тезликдаги уланиш етарли эканлиги қайд этилган.

Маълумотларга қараганда, 85 та давлатдаги провайдердан 74 таси операторлар таклиф қиладиган 100 Мбит/с тезликдан фойдаланади.

Ўзбекистонда 100 Мбит/с га уланиш нархи ойига 17,6 долларни ташкил қилади. Мамлакат бу кўрсаткич билан ушбу тезликка уланиш нархи ойига 30 доллардан кам бўлмаган давлатлар қаторига кирган.

Шунингдек, мазкур давлатлар қаторида Қирғизистон (13,4 доллар), Арманистон (17,3 доллар) ва Озарбайжон (27,9 доллар) белгиланган нархлар бўйича ўринларни банд қилинган.

Дунёдаги энг қиммат интернет Норвегияда қайд этилган, у ерда аҳоли ҳар ой 100 Мбит/с учун 79,4 доллар тўлайди. Шунингдек, интернети энг қиммат мамлакатлар бешлигига Исландия (ойига 62,1 доллар), Австралия (61,8 доллар), Швейцария (56,9 доллар) ва Ирландия (52,8 доллар) кирган.

Энг арзон интернет алоқаси Россияда, 100 Мбит/с ойига 6 доллардан кам туради. Кейинги ўринларни Украина (6,1 доллар), Руминия (6,4 доллар), Ветнам (6,7 доллар) ва Молдова (7,7 доллар) эгаллаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича дунёнинг 238 та давлати ичида 22-ўринни эгаллагани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: