10:54 | 09.01.24

                       

Ўзбекистон аҳолиси сони кунига 2,1 минг кишига ошаётгани билдирилди

Шунингдек, 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди.

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган. Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 20 фоиз аҳоли семизликдан азият чекиши ҳақида статистика эълон қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: