19:43 | 04.12.23

                       

Ўзбекистонда 20 фоиз аҳоли семизликдан азият чекади

ЖССТ 18-64 ёшдаги аҳоли ўртасида тадқиқот ўтказди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистонда аҳолининг 18-64 ёш вакиллари ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, республика аҳолисининг ярми оғир вазнга эга.

Шунингдек, аҳолининг 20 фоизи семизликдан азият чекади. 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган. ЖССТ томонидан тавсия этилган туз истеъмоли миқдори беш граммдан ошмаслиги керак бўлган ҳолда, аҳоли белгиланганидан уч баравар кўп — 14,9 грамм туз истеъмол қилади.

Бундан ташқари, аҳолининг 67 фоизи, яъни учдан икки қисм одам етарли миқдорда —400 граммдан кам мева ва сабзавотлар емайди.

Санитария-эпидемиология қўмитаси эса, меъёрда овқатланмаслик ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлишини таъкидлаган.

Аввалроқ, Ер юзи аҳолисининг 45 фоизи 2030 йилга бориб семириб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: