23:13 | 06.12.22

                       

Ер юзи аҳолисининг 45 фоизи 2030 йилга бориб семириб кетиши мумкин

Семизлик оқибатида Европа ва Марказий Осиёда йилига 1,2 млн киши вафот этмоқда

Ер аҳолисининг қарийб 45 фоизи 2030 йилга бориб семизликдан азият чекиши мумкин. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Хабарда келтирилишича, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган. Хусусан, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар шу дардга дучор бўлган.

«2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Европа ва Марказий Осиёда яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда. Бундан ташқари, семизлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли Европа ва Марказий Осиёда йилига 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани, шунингдек, АҚШ олимлари ортиқча вазнлиларда коронавирусдан ўлим хавфи 10 баравар юқори эканини аниқлагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: