18:07 | 31.10.23 1116

Ўзбекистон Фаластинга 1,5 млн доллар ёрдам ажратади

Шавкат Мирзиёев ҳозирда бутун дунёда хавотир уйғотаётган масалага тўхталди.

Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергитика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергитика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш вазифалари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибига ўтишдан олдин президент ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб ўтган.

Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлашлаштираётгани, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида қурбонлар сони ортишига олиб келаётгани ҳақида тўхталган Президент.

Шунингдек, болалар ва аёллар ҳалок бўлаётгани, одамлар бошпанасидан айрилаётгани, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани ҳақида тўхталган.

«Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз», – деди Президент.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 360
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 745
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1088
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 852
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 458
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 947