14:10 | 25.10.23 1065

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Олий таълим вазири бундан буён қишлоқ хўжалиги вазири бўлиб фаолият юритади.

Қашқардарё вилояти Қарши шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинган. Бу ҳақда Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берган.

Маълумот учун, Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1992−1997 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. 2001 йил АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.

Фаолиятини 1997 йилдан Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида бошлаган, 2002−2012 йилларда Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти илмий ходими, катта илмий ходими, лойиҳа раҳбари, Геном технологиялар маркази лабораторияси лойиҳа раҳбари лавозимларида ишлаган.
Аввалроқ, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов вазифасидан озод қилингани
хабар қилинганди.

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 400
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 762
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1107
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 869
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 464
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 952