21:35 | 20.12.23
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги имтиҳон қилинадиган фанлар рўйхатини эълон қилди.
Республикада 2024-2025 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, 2024-2025 ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишларининг фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади. Шунингдек, таълим йўналишларини оптималлаштириш натижасига кўра йўналишлар номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Рўйхатга кўра, абитуриентлар йўналишлар бўйича фанлар мажмуасида кўрсатилган иккита мутахассислик фанидан ташқари мажбурий фанлар — она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан ҳам тест топширади.
Маълумот учун, фанлар мажмуаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон синовлари бошланишидан камида олти ой олдин эълон қилиниши керак.
Аввалроқ, ОТМга киришда чет тили сертификати даражаси қандай бўлиши кераклиги ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: