10:18 | 15.06.23

                       

ОТМга киришда чет тили сертификати даражаси қандай бўлиши кераклиги айтилди

Чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган ОТМларда сертификати бор абитуриентларга максимал балл берилади

ОТМга киришда максимал балл олиш учун чет тили сертификати даражаси қандай бўлиши кераклиги айтилди. Бу ҳақида Таълим назорати Ахборот хизмати маълум қилди.

Бакалавриат таълим босқичига ҳужжат топшираётган абитуриентнинг чет тили сертификати B2 бўлса, унга чет тили блогидан максимал балл берилади. Ундан пастроқ сертификатлар, масалан, B1 сертификати қабул қилинмайди.

Агар сертификатга эга абитуриентнинг биринчи фани инглиз тили бўлса, 93,0 балл, иккинчи фани бўлса, 63,0 балл тақдим этилади.

Нафақат инглиз тили, балки немис, француз, япон ва бошқа тиллардан ҳам сертификат олиб, фойдаланиш мумкин.

Чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган ОТМларда ҳам шу даражадаги сертификати бор абитуриентларга максимал балл берилади.

Магистратура учун-чи?

ОТМларнинг магистратурасига ҳужжат топшириш учун чет тили сертификати мажбурий ҳисобланади. Яъни агар абитуриентнинг чет тили сертификати бўлмаса, унда ҳатто ҳужжат топширишга ҳам имкон бўлмайди.

Бунда филология таълим йўналишлари учун сертификат даражаси камида C1, бошқа барча таълим йўналишлари учун эса B2 бўлиши керак.

Шунингдек, бу йил магистратурага фақат бир марта ёз ойида қабул бўлади. Қишки қабул бўлмайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: