18:30 | 05.10.23 3736

Ўзбекистонда бу йил қишда ҳам аномал совуқ кузатиладими?

«Ўзгидромет» мутахассиси 2023-2024 йилги қиш мавсуми учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Ўзбекистонда 2023-2024 йилги қиш мавсумида йил бошида кузатилганидек аномал совуқ бўлмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Об-ҳаво прогнозларига кўра, шимолдан республиканинг катта қисмига совуқ антициклонларнинг кириб келиши натижасида ҳарорат -7…-12 даража, шимолда эса -17…-22 даражагача пасайиш эҳтимоли мавжуд. Аммо 2023 йилнинг январ ойида бўлганидек аномал совуқ кузатилмайди.

Маълумот учун, 2023 йилнинг январ ойи бошида Ўзбекистонда ҳарорат -17…-22 даражагача пасайган эди. Республикада аномал совуқ кузатилганда олий таълим муассасаларида таътил узайтирилиб, боғчаларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинган, ходимлага эса онлайн ишлашга рухсат этилганди.

Шунингдек, 2022 йилга нисбатан 2023 йил январ ойида электр қуввати ва иситиш тизимлари бўйича аҳоли мурожаатлар сони 3,3 бараварга ортиб кетган.

Президент Шавкат Мирзиёев қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, унда совуқдан қийналаётган аҳолининг аҳволини ҳис қилаётганини айтиб ўтган. Йиғилишда Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарларини, жумладан, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдураҳмоновлар «вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун» лавозимидан озод этилганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1218
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 543
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 819
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 856
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1510
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 709