18:11 | 27.12.23

                       

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш корхоналари 11 ой ичида 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади — инфографика

Январ-ноябр ойларида 180 мингга яқин юридик шахс томонидан ўнлаб солиқлар тўланган.

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 177 минг 281 та юридик шахс томонидан 20,2 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Тўланган умумий солиқлардан тўрт триллион сўмга яқини, яъни 19,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 37,3 триллион сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2,5 триллион сўмни ташкил этган.

Инфографика: Солиқ қўмитаси

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турларига тақсимланганда, қуйидагича кўринишни ташкил этди:

ҚҚС – 1 триллион сўм;
акциз солиғи – 862,6 миллиард сўм;
ЖШОДС – 577 миллиард сўм;
фойда солиғи – 553,5 миллиард сўм;
ижтимоий солиқ – 528 миллиард сўм;
мол-мулк солиғи – 67,1 миллиард сўм;
ер солиғи – 53,5 миллиард сўм;
бошқа солиқлар – 296,2 миллиард сўм.

Ўтган 11 ой мобайнида солиқ тўлаган ушбу корхоналар орасида дастлабки ўрин «Ўзбектелеком» АЖ томонидан банд қилинган. Компаниянинг тўлаган солиқлари 965,5 миллиард сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 207,7 миллиард сўмни ташкил қилган. Товар айланмаси 7,5 триллион сўмдан ортиққа тенг. Кейинги ўринда 721 миллиард сўм солиқ тўлаган Unitel МЧЖ ХК турибди. МЧЖнинг товар айланмаси эса 3,1 триллион сўмдан ортиқни ташкил қилади.

Кучли учталикни давлатга 611 миллиард сўмдан кўп солиқ тўлаган Uzbekistan Airways АЖ якунлаган. Компания жами 1,5 триллиондан ортиқ солиқ имтиёзлари қўллаган, товар айланмаси эса 13,4 триллион сўмдан ортиққа тенг.

Аввалроқ, ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бўйича солиқ органларининг ваколатлари чекланаётгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: