11:19 | 06.01.24
Иш ҳақини беш иш кунида молиялаштириб бериш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика бюджет ташкилотларида иш ҳақи нега кечикаётганлигига изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича UzASBO-2 тизимига ўтиш муносабати билан тизимда кузатилаётган айрим муаммо ва узилишлар маошлар кечикишига олиб келмоқда. Бугунги кунда ушбу носозликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилган ҳамда ушбу тизим орқали 2023 йил декабр ойи II ярми учун 35 фоиз бюджет ташкилотларининг иш ҳақлари молиялаштириб берилиши таъминланган.
«Иш ҳақини тўлаш жараёнида UzASBO-2 тизимининг бир маромда ишлаши учун мутахассислар томонидан мониторинг олиб борилмоқда ва иш ҳақини белгиланган муддатларда (беш иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда», — дейилган хабарда.
Аввалроқ, 2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилиши ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: