21:56 | 02.11.23

                       

2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори ошириладиган бўлди

2023 йилда биргина иш ҳақи ва пенсияларни оширишга жами 6,4 трлн сўм пул ажратилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган 2024−2026 йилларга мўлжалланган бюджетномага кўра, Ўзбекистонда 2024 йилда пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар, иш ҳақи ҳамда айрим хизматлар бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар жами 9,55 триллион сўмни ташкил қилади.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маълумот учун, 2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга 3,8 триллион сўм йўналтириш режалаштирилганди. Аммо уларни индексация қилиш учун қўшимча яна 2,6 триллион сўм йўналтирилган. Натижада, шу йилнинг ўзида жами 6,4 триллион сўм индексация мақсадида ишлатилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълумотларига кўра, пенсияларни 1 фоизга ошириш учун йилига 600 миллиард сўм, иш ҳақини 1 фоизга қўшимча ошириш учун эса йилига қарийб 1,3 триллион сўм маблағ талаб этилади. Ҳужжатга кўра, 2025 йилнинг январ ойидан бошлаб иш ҳақи ва пенсияларни шу фоизлар даражасида ошириш орқали компенсация қилиш тартиби жорий этилиши белгиланган. Бу жараён агар 2024 йилнинг охиригача инфляция даражаси иш ҳақи ва пенсиялар ўсиши даражасидан ошсагина амалга татбиқ этилади.

Харажатларнинг ошиши эса 2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши ҳамда 2024 йилда кутилаётган индексация, бюджет ташкилотлари ходимлари сонининг ўзгариши ва бошқа омиллар билан боғлиқдир. Эслатиб ўтамиз, биргина шу йилнинг ўзида иш ҳақи ва пенсияларни индексация қилиш учун қўшимча 2,6 триллион сўм пул ажратилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: