0:28 | 11.01.24
Ҳаво совиб, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+7 даража, кундузи +7…+9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир, қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…-8 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, чўл ҳудудларда ёмғир, қор ёғади. Aйрим ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга яқин ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан кучли ёмғир, қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистон аҳолиси иккита ҳудуддаги қор кўчиш хавфидан огоҳлантирилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: