16:27 | 10.04.24
Қўриқхона ходимлари ушбу ҳудуддан айиқ қочиб кетгани кузатилмаганини маълум қилишган.
Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонасидан айиқ қочиб кетгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Қайд этилишича, Зомин давлат қўриқхонасида айиқлар табиий равишда яшайди. Қўриқхона ходимларига кўра, шу кеча-кундузда ушбу ҳудуддан айиқ қочиб кетгани ҳолати кузатилмаган.
Бошқарма ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилиб, аҳолидан ортиқча хавотирга тушмаслик сўраган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: