10:39 | 31.03.22

                       

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна бир шаҳрига мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди

Дастлабки парвоз 160 киши билан амалга оширилган

Наманган–Олмаота–Наманган йўналишида 30 мартдан мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, «Uzbekistan airways» томонидан Наманган–Олмаота–Наманган йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Авиакомпаниянинг «А320» ҳаво кемасида Олмаотага биринчи парвоз 30 март куни соат 19:56 да 160 нафар йўловчи билан амалга оширилди.

Наманган шаҳридан учтган самолёт соат 23:45 да Қозоғистондан қайтиб келган. Қўшимча қилинишича, Наманган–Олмаота–Наманган йўналишидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадан Сўхга мунтазам авиақатнов йўлга қўйилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: