13:55 | 10.07.22

                       

Тошкентда ярим йилда 3 бола тез ёрдам машинасида туғилди

25 нафар ҳомиладор аёл эса ўз уйида фарзандли бўлган

Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг 6 ойида 3 нафар она фарзандини тез ёрдам машинасида дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, олти ой давомида Тошкент шаҳар «103» хизматига туғуруқ ва ҳомиладорлик патологиялари бўйича жами 21 минг 143 та чақириқ келиб тушган. Шундан 38-40 ҳафталик ҳомиладорлик даврида бўлган 2342 нафар аёл туғуруқ учун мурожаат қилган.

Қолаверса, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг бевосита саъй-ҳаракати туфайли 25 нафар ҳомиладор аёл ўз уйида фарзандли бўлган.

Кутилмаганда бошланган туғуруқ ва яна бошқа омиллар сабабли эса 3 нафар она чақалоғини тез ёрдам машинасида дунёга келтирган. Туғуруқ жараёнларининг барчаси муваффақиятли ва ҳеч қандай асоратларсиз кечган.

Маълумот ўрнида, 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳар тез ёрдам хизматига жами 622 минг 578 та чақириқ келиб тушган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: