14:12 | 30.04.24
Оҳангаронда 1500 га яқин дарахт ёқиб юборилди. Вазият Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Тошкент вилояти Оҳангарон туман, «Қораҳтой» маҳалласида боғ ёқиб юборилган. Бу ҳақда Ekolog.uz Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, боғда 1500 га яқин дарахт ёниб кетган. Мурожаатчи ушбу ҳолат юзасидан жиноий ва маъмурий иш очилмаётганидан норози эканини билдирган.
Вазият Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими томонидан жойига чиқиб ўрганилган.
Ўрганиш давомида, мурожаатда таъкидланган ҳудуд Оҳангарон тумани «Ўзбекистон» МФЙ ҳудудларидан оқиб ўтган Оҳангарон дарёси муҳофаза минтақасида номаълум шахс томонидан ўт ёқиб юборилган. Бунинг оқибатида ушбу ҳудудаги мавжуд дарахтлар ёниб кетган ва зарар етказилган.
«Бу билан ‘Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилган», дейилади хабарда.
Юқоридаги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида инспекторлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тўпланган ҳужжатлар тақдим этилган.