20:12 | 01.05.24

                       

«Ўзгидромет» кучли ёмғир ёғиши ва ҳудудларни сув босишидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида кучли ёмғир ёғиши ва ҳудудларни сув босиши мумкин.

«Ўзгидромет» 3—6 май кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълумотларга кўра, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин. Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
  • Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
  • Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
  • Навоий вилояти  Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
  • Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
  • Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;
  • Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
  • Фарғона вилояти Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди;
  • Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

Шунингдек, баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: