20:39 | 01.05.24
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаб, видеога олди. Ломбард ходимлари жиноятни фош этишда ёрдам берган.
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаган ва содир бўлган воқеаларни видеога олган. Бу ҳақда журналист Михаил Козачков хабар берди.
Маълумотларга кўра, эркак телефонини ломбард ходимларига гаровга қўйгани келган. Ходимлар жиноятчининг шахсини аниқлашга ёрдам берган. Ундан телефон эгаси эканлигини исботлаш учун галереяни кўрсатишни сўрашган.
Ломбард ходимлари тасвирга олинган материални кўриб, полицияга хабар берган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Унга нисбатан Қозоғистон ЖКнинг 319-моддаси (Марҳумлар жасадлари ва улар дафн этилган жойларни таҳқирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. У жарима, жамоат ишлари ва ҳатто 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: