19:21 | 02.05.24

                       

Қамчиқда жарималардан 100 млн сўм қарзи бор ҳайдовчи ушланди

Қамчиқда жарималардан 100 млн сўм қарзи бор ҳайдовчи ушланди. У жами 28 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган.

Қамчиқ довонида йўл-патрул хизмати отряди ходимлари қидирувда бўлган автомобиль ҳайдовчисини ушлади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Қайд қилинишича, Nexia-2 русумли, 40701BBА давлат рақам белгили автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича муддати ўтиб кетган 100 миллион сўмлик қарзиборлиги, умумий ҳисобда 28 марта йўл ҳаракати қоидасини бузгани ва қидирувга берилгани аниқланган.

Автомобиль вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: