10:15 | 03.05.24

                       

Россиядан 15 нафар ўзбекистонлик мажбуран чиқариб юборилади

Россиядан 15 нафар ўзбекистонлик мажбуран чиқариб юборилади. Россия ҳукумати депортация сабабини очиқлади.

Краснодар вилоятининг Туапсе шаҳрида оммавий муштлашув уюштирган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Ижтимоий тармоқларда оммавий муштлашув акс этган видеолар тарқалди. Унда бир гуруҳ фуқаролар йўл бўйида муштлашиб, бир-бирига тан жароҳати етказган.

Шунган сўнг, 2024 йил 24 апрель куни Туапсе шаҳрида бўлиб ўтган муштлашувда қатнашган 15 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланди. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қўлга олинганлар нефтни қайта ишлаш заводида иш олиб бораётган ташкилот ходимлари бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: