11:29 | 10.10.22

                       

Истанбулдаги портлашда уч киши ҳалок бўлди — видео

Портлаш шаҳардаги турар жой биносида юз берган

Истанбулдаги турар жой биносида содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Али Ерликая ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Истанбулдаги бинонинг портлашига, дастлабки маълумотларга кўра, газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

«Афсуски, табиий газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бинода қидирув ишлари давом этмоқда», — деб ёзади Ерликая.

Аввалроқ Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етгани, Мексикадаги газ қувурида кучли портлаш юз бергани, Беларуснинг Италиядаги элчихонасида портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 8-октябрь куни Керч бўғози устидан ўтган Қрим кўпригида кучли портлаш содир бўлганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган. The New York Times’нинг ёзишича, Қрим кўпригидаги портлаш Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: