15:14 | 21.10.22

                       

Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида одамлардан пул ундириб келган жиноий тўда аъзолари ушланди

Қозоғистонда жиноий гуруҳнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш бўйича махсус операция ўтказилган

Қозоғистонда ўзбек—қозоқ чегарасида Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа хорижликлардан талончилик йўли билан пул ундириб келган жиноий тўда аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб, «Kapital.kz» хабар берди.

Фото: «Kapital.kz»

«11 октябрь куни Олмаота, Актау шаҳарлари, шунингдек, Манғистов вилоятининг Бейнеу ва Оқжигит қишлоқларида кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида ижтимоий хавфли жиноий гуруҳнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш бўйича махсус операция ўтказилди», дейилади хабарда.

Фото: «Kapital.kz»

Жиноий тўда аъзолари «Тажен» назорат-ўтказиш пунктида (Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараси) хориж фуқаролари ва хусусий ташувчилардан мунтазам равишда пул ундириш ҳамда бошқа оғир жиноятларда гумон қилинмоқда.

Фото: «Kapital.kz»

Махсус операция давомида уюшган жиноий гуруҳ раҳбари ва беш нафар фаол аъзоси қўлга олинган. Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Фото: «Kapital.kz»
Фото: «Kapital.kz»
Фото: «Kapital.kz»

Аввалроқ Қирғизистонда жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилгани, Қозоғистонда давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: