16:19 | 26.10.22

                       

«Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди» — Чилонзор ҳокими маслаҳатчиси

Боғ номини ўзгартириш бўйича ариза келиб тушмаган

Ижтимоий тармоқлардаги Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгариши ҳақида билдирилган эътирозларга нисбатан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Фото: Sputnik

Маълум қилинишича, бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Ботир Расулов берган маълумотларга кўра, боғнинг номланишига расман ўзгартириш киритилмаган.

Боғ номини ўзгартириш ҳақида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси номига ариза келиб тушмаган.

«Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғофур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади», — дейди Ботир Расулов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғафур Ғулом боғи ҳудудида дарахт кесиб ташлангани хабар берилганди. Шунингдек, боғнинг қачон очилиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: