14:04 | 08.11.22

                       

Зеленский Путин билан музокарага тайёрлигини маълум қилди

У ўз шартларини айтиб, рус ҳарбийларига мурожаат йўллаган

Украина президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путин билан махсус шартлар асосида музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, у россиялик ҳарбийларга мурожаат қилиб, оммавий баёнот орқали ўз жонини қутқаришлари мумкинлигини айтган.

Украина президентининг Путин билан музокаралар шартлари қуйида келтирилган:

  • Россияга қўшилган ҳудудларни қайтариш билан Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш;
  • БМТга ҳурмат;
  • барча йўқотишларни қоплаш;
  • ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш;
  • бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ишонч.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский НАТО «ядровий ҳужумни кутмасдан» Россияга зарба бериш кераклигини таъкидлаганди. Шунингдек, НАТО бош котиби Украина билан урушда Россиянинг ғалабасига йўл қўйиб бўлмаслигини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: