13:24 | 10.12.22

                       

Ўзбекистонда сўнгги бир суткада 2 470 нафар чақалоқ туғилди

Уларнинг 11 нафари эгизак

Ўзбекистонда 9 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 10 декабрь 08:00 гача 2 470 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ўтган суткада Ўзбекистонда 2470 нафар чақалоқ туғилган. Уларнинг:

  • 1295 нафари ўғил бола;
  • 1175 нафари қиз бола;
  • 11 нафарини эгизаклар ташкил этади.

Шунингдек,энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудудлар:

  • Қашқадарё — 275 нафар;
  • Фарғона — 274 нафар;
  • Самарқанд — 266 нафар;
  • Андижон — 222 нафар;
  • Наманган — 212 нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонда ноябрь ойида туғилишлар сони ошгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: