17:35 | 23.12.22

                       

Тошкент вилоятида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодиса оқибатида юк машиналари ағдарилиб кетган

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 22 декабрь куни соат 12:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 161-километрида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Бунда «Уак» аҳоли яшаш жойида светофорнинг қизил ишорасида MAN ва Isuzu транспорт воситаси тўхтаб турган вақтда уларнинг ортидан Howo юк машинаси келиб урилган. Эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, юк машиналари ағдарилиб кетган.

ЙТҲ Howo ҳайдовчиси қалин туман сабаб олдинда турган транспорт воситаларини кўрмай қолгани сабаб юзага келган. Ҳодиса оқибатида Isuzu’нинг 44 ёшли ҳайдовчиси жан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда икки Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлгани, Андижонда 8 та машина иштирокида ЙТҲ юз бергани, Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: