10:54 | 25.11.23

                       

2023 йилда қайси давлатлар энг хавфли ҳудудлиги  маълум бўлди-рўйxат

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Халқаро тинчлик рейтингида нечанчи ўриндалиги айтилди.

Ҳар йили Иқтисодиёт ва Тинчлик Институти ( The Institute for Economics аnd Peace) Халқаро тинчлик рейтинги (Global Peace Index)ни эълон қилиб боради. Унда дунёнинг 163 та мамлакатларида истиқомат қиладиган ер юзининг 99,7 фоиз аҳолиси қанчалик хавфсиз ва тинч яшаши ёки жуда хавфли эканлиги айтилади.

Фото: Wikipedia

Бу категорияларни аниқлашда учта нарса ҳисобга олинади. Булар ҳарбий жанговарлик, хавфсизлик ва маҳаллий ҳамда халқаро низоларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидир. Юқоридаги кўрсаткичлар ягона Тинчлик Индексига киритилади ва шу асосда баҳоланади.

2023 йилги кўрсаткичларга кўра, энг хавфсиз давлатлар Топ-20 таликка Исландия, Дания, Ирландия, Янги Зеландия, Австрия, Сингапур, Португалия, Словения, Япония, Швейцария, Канада, Чехия, Финляндия, Хорватия, Германия, Нидерландия, Бутан, Венгрия, Малайзия ва Белгия давлатлари кирган.

Фото: Global Peace Index

Энг хавфли давлатлар Топ-10 таликка Афғонистон, Яман, Сурия, Жанубий Судан, Конго Демократик Республикаси, Россия, Украина, Сомали, Судан ва Ироқ кирган.

Ўзбекистон Global Peace Index рейтингида 163 та давлат ичида 86-ўринни эгаллади. Афғонистон 163-ўринни қайд этган. Харитада хавфли давлатлар қизил рангда кўрсатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: