11:27 | 28.02.24

                       

2023 йилда сотилган энг қиммат авторақамлар маълум қилинди

Ўзбекистонда 2023 йилда онлайн-аукцион орқали сотилган энг қиммат авторақамлар бўйича маълумот берилди. Унга кўра, бир йилда 87 мингдан зиёд авторақамлар салкам 400 млрд сўмга сотилган.

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг марказий офисида оммавий ахборот воситалари учун «Ўзбекистонда биржа фаолиятининг ривожланиш натижалари ва истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, 2023 йилда авторақам.узех.уз савдо тизимида 396,1 миллиард сўмлик 87 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида тизимда «автобид» янги хизмат тури жорий этилди.

«Spot»га кўра, сотилган автомобиль рақамларининг жами қиймати 396,1 миллиард сўмни ташкил этган. Энг қиммат «чиройли» авторақам юридик шахсга 450 миллион сўмга сотилган.

Ундан кейинги иккинчи ўринда юридик шахс томонидан харид қилинган 439,56 млн сўмлик авторақами турибди. Энг қиммат бешликка жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган 399,6 миллион сўм, 395 миллион сўм ҳамда 378,18 миллион сўмлик автомобиль рақамлари кирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: