20:11 | 05.01.22

                       

Дунёда ковидга чалиниш кўрсаткичи рекорд ўрнатмоқда

Қайси мамлакатларда касалланиш даражаси юқорилиги маълум бўлди

Дунё бўйлаб одамларнинг коронавирусга чалиниш кўрсаткичи рекорд ўрнатмоқда. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «CBS 58»

Келтирилишича, Францияда 4 январда 271 686 та янги коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу эпидемия бошланганидан бери рекорд кўрсаткич бўлиб, бу нафақат Марказий Европа мамлакатларида, балки дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам кузатилмоқда.

Айни пайтда дунёда коронавируснинг «омикрон» вариантининг тез тарқалиши фонида АҚШда бир кунда аниқланган янги инфекциялар сони бўйича мутлақ рекорд (1,08 миллион) ўрнатилди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон матбуот анжумани ўтказиб, мамлакат ҳозирги касалликнинг тўлқинига янги чекловларсиз «бардош беришига» умид билдирган. Аммо вазир миллий соғлиқни сақлаш тизими қийинчиликларга дуч келаётганини айтган.

Айни пайтда касалланиш даражаси энг паст бўлган, Хитой ҳудуди бўлган Гонконг саккиз давлат: АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Франция, Ҳиндистон, Покистон ва Филиппин билан ҳаво қатновини вақтинча тўхтатган. Ушбу чекловлар 8 январь, жума куни кучга киради ва икки ҳафта давом этади. Улар бошқа мамлакатлардан инфекцияни олиб кириш ҳолатлари кўпайиши фонида жорий этилган.

Эпидемиянинг биринчи тўлқинида амалда чекловлар қўймаган Швецияда айни дамда коронавирус билан касалланиш даражаси ҳам кескин ошгани кузатилмоқда. Жумладан, мамлакатда бир суткада 11 507 та янги инфекция аниқланган ва бу рекорд кўрсаткичдир.

Аввалроқ ковидга қарши кураша оладиган қон гуруҳлари аниқлангани ва хитойлик олимлар ковид кимларда кўпинча аломатларсиз ўтишини ўргангани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: