19:05 | 06.03.22

                       

Тошкентда тўрт нафар эгизак туғилди

Улар профилактика инспектори оиласида дунёга келган

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 5 март куни тўрт нафар эгизак туғилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, чақалоқлар туман ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори, лейтенант Беҳруз Худойбердиев оиласида дунёга келган. Эгизаклар уч ўғил ва бир қиз.

«Тошкент шаҳар ИИББ номидан Худойбердиевлар оиласини бахтли кун билан муборакбод этамиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри туғуруқхонасида 1 октябрь куни 3 нафар эгизак дунёга келгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилояти Қибрай туманида 25 январь куни 4 нафар эгизак туғилгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: