12:51 | 13.11.23
Уларнинг умумий қиймати 560,2 млн сўмни ташкил қилади.
Давлат солиқ хизмати матбуот хизмати хабар беришича, Самарқанд вилоятида давлат солиқ органлари, вилояти ИИБ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилган.
Қайд этилишича, тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи фуқаро У.З. хонадонида умумий қиймати 560,2 миллион сўмлик беш турдаги 43 228 шиша қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари сақланаётгани аниқланган ва вақтинча олиб қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда тўққиз ой давомида қанча алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани очиқланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: