15:39 | 07.11.23

                       

Ўзбекистонда тўққиз ой давомида қанча алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани очиқланди

Маҳсулотларнинг умумий қиймати 1 млрд 403 млн сўмни ташкил қилади.

2023 йилнинг январ-октябр ойларида Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 1 миллиард 403 миллион сўмлик алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси олди олинган. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Алкогол маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 623 та тадбиркорлик субъекти ва фуқароларда жами 52 689 дона 886,2 млн сўмлик акциз маркасиз, эски ва қалбаки акциз маркали, тегишли ҳужжатларсиз ҳамда маркировкаланмаган алкогол маҳсулотлари савдосига чек қўйилган.

Жумладан:

  • 560 та тадбиркорлик субъектида 39 716 дона 750,8 млн сўмлик;
  • 63 нафар фуқарода 12 973 дона 135,4 млн сўмлик ноқонуний алкогол маҳсулоти савдодан олинган.

Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 360 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан савдога қўйилган акциз маркасиз ҳамда рақамли маркировкаланмаган 46 970 қути 516,8 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинган:

  • 77 та чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектидаги 20 383 қути 255,5 млн сўмлик;
  • 283 нафар фуқародаги 26 587 қути 261,3 млн сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдодан олинди.

Маълумот учун, маркировка қоидаларни бузиш Солиқ кодексининг 227-1–моддасига асосан, алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдосини ноқонуний амалга ошириш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 186-1 –моддаси (Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ҳамда Жиноят кодексининг 186-1 (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) –моддасига асосан жавобгарликка сабаб бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: