22:06 | 04.01.24
У товламачилик, ҳокимият ҳаракатсизлиги, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш ҳамда далилларни сохталаштирганликда гумонланмоқда.
Bugun.uz манбасига кўра, жиноий ишлар бўйича Сергели тумани суди собиқ судяси Ю.Ш.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
У Жиноят кодексининг тўртта моддаси – 165-модда (Товламачилик), 208-модда (Ҳокимият ҳаракатсизлиги), 230-модда (Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш) ҳамда 230-1-моддаси (Далилларни сохталаштириш) бўйича гумонланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Олий суд катта консултанти 10 минг АҚШ доллари пора олган вақтида қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: