15:15 | 06.12.23

                       

Тошкентда Олий суд катта консултанти қамалди – видео

Сурхондарёда эса судя катта ёрдамчиси 6 минг АҚШ доллари миқдорида пора билан ушланди.

Тошкент шаҳрида Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консултанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда консултантнинг муқаддам судланган икки нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Иккинчи бир ҳолатда эса, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судя катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг аппеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. У муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига икки минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг 168, 28 ва 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: