11:16 | 24.01.24
Ўзбекистон Президенти Пекин шаҳридаги Тянанмэн майдонига ташриф буюрди.
Давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тянанмэн майдонига ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янгради. Давлатимиз раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, ХИХ-ХХ асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Тянанмэн майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади. 1949 йил 1 октябрь куни айнан шу ерда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинган. Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги ХХ асрнинг ўрталарида бунёд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: