23:15 | 25.06.24

                       

Сурхондарёда сомонпоя қолдиқларини ёқиб юборган фуқарога 19 млн жарима белгиланди

Сурхондарёда сомонпоя қолдиқларини ёқиб юборган фуқарога 19 млн жарима белгиланди. Вилоят Экология бошқармаси аҳолини огоҳлантирди.

Жарқўрғон туманида фермер хўжалиги сомонпоя қолдиқларини ёққанлиги учун жарима пули тўлайди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жарқўрғон туманидаги фермер хўжалигида иш юритувчи М.Н. ғалла ўримидан бўшаган 10 гектар ер майдонида сомонпоя қолдиқларини ўзбошимчалик билан ёқиб юборган.

Ҳолат бўйича фуқаро М.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик Тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 18 миллион 642 минг 234 сўм миқдорида табиатга етказилган (ер) зарар ҳисобланган.

«Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Кониституцияси 62-моддасида ‘Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар’ деб белгилаб қўйилганлигини эслатиб ўтмоқчимиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: