21:18 | 25.06.24

                       

Тошкентда МЧЖ 1 млрд 352 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланди

Тошкентда МЧЖ 1 млрд 352 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга юборилган.

Тошкент шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ давлатга 1 млрд 352 млн зарар етказган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзенергоинспекция» томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли тураржой мажмуасини электр энергияси билан таъминловчи «А.Б.» МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Маълумотларга кўра, ушбу МЧЖ тасарруфидаги электр қурилмаларни электр ҳисоблагичсиз тўғридан-тўғри тармоққа уланган. Шунингдек, мажмуа ҳудудидаги автотураргоҳда ҳужжатларсиз электромобилларни зарядлаш қурилмаси ўрнатиш ҳолати ҳам аниқланган.

Қоидабузарлик ҳолатлари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 1 миллиард 352 миллион сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: